"Галатасарой" янги ҳужумчи сотиб олишга яқин
Ёзги трансферлар ойнасида таркибини кучайтиришда давом этаётган "Галатасарой" янги ҳужумчи сотиб олишга яқин турибди.
"Fanatik" нашрининг хабар беришича, "шерлар" "Ан-Наср" вакили Седрик Бакамбу билан келишиб олган ва тез орада трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан, франциялик ҳужумчи жамоанинг иккинчи рақамли страйкери бўлади.
Аввалроқ. Туркия клубининг Элдор Шомуродовга қизиқаётгани борасида миш-мишлар тарқалган. Агарда 28 ёшли футболчи таклифга рози бўлса, жамоанинг 3-рақамли ҳужумчига айланиши мумкин.
Фикрлар