Галлахер бошқа бир Лондон клубига ўтиши мумкин

Конор Галлахер "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин. 

Инсайдер Жанлука Ди Марцио берган маълумотга кўра, томонлар ўртасида 23 ёшли ярим ҳимоячи борасида музокаралар давом этмоқда. 

"Шпорлар" хўжайинлари 35 милилон фунт атрофидаги сумма орқали келишувга эришишга умид қилмоқда. 

Аввалроқ, "аристокрартлар" у учун 40-45 миллион фунт стерлинг талаб қилаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. 

Жорий мавсум Галлахер Премьер-лига доирасида 18 беллашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та ассист ёздириб қўйган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!