Гандбол. ОКМК – 2022-йилги Ўзбекистон чемпиони!

Гандбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтган сўнгги тур беллашувларидан кейин жорий йилги чемпион аниқланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, тўрт давра якунига кўра, Тошкент вилоятининг ОКМК жамоаси олтин медальни қўлга киритди. Кумуш медаль Тошкент шаҳри жамоасига насиб этган бўлса, кучли учликни самарқандлик қизлар якунлаб беришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!