Гандболчи қизларимиз Мўғилистондаги мусобақада олтин медалга сазовор бўлишди

Мўғилистон пойтахтида гандбол бўйича Халқаро гандбол федерациясининг тақвим режасидан ўрин олган “Trophy” мусобақасининг Марказий Осиё босқичи ўз якунига етди. Қувонарлиси, қизлар ўртасида ўсмирлар ва ёшлар тоифаларида кечган мусобақада терма жамоамиз вакиллари минтақамизда тенгсиз эканликларини яна бир бор исботлашди.

Бугун мусобақанинг сўнгги турида ёшларимиз тожикистонлик тенгқурларига қарши майдонга чиқиб, йирик 54:3 ҳисобида устун келдилар. Бу ғалаба билан гуруҳдаги етакчилик янада мустаҳкамланди. Бироз аввал мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳар икки терма жамоамиз вакилларига олтин медаллар ҳамда кубок топширилди. Таъкидлаш жоиз, ҳар икки тоифадаги жамоамиз муддатидан аввал олтин медалларни нақд қилиб кўйишган эди.

Регламентга мувофиқ, ғолиб терма жамоа билан иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар “Trophy” кубогининг Осиё минтақасига йўлланмани қўлга киритди. Бу борада Туркманистон терма жамоаси қизлари ҳам ҳар икки йўналишда кумуш медалларга сазовор бўлишди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!