Ғаниев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Шабаб Ал-Аҳли" иродали тарзда ғалаба қозонди
БАА чемпионати 11-туридан ўрин олган "Банияс" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ўйинда Матеусао дубль қилган бўлса, мезбонлардан Сефери жавоб голини урди. Ғаниев эса тўлиқ ўйнади ва майдонда ҳаракат қилган энг яхши футболчилардан бири бўлди. У 38 та пас берган бўлса, шулардан 30 таси шерикларига аниқ борди. Битта зарба ва битта муваффақиятли дриблинг қилди. Шунингдек, 5 та дуэлда ғалаба қозониб, 3 марта подкат орқали тўпни олиб қўйди. "Sofa Score" порталия ярим ҳимоячига 7,7 балл берди.
Шу тариқа, "Шабаб Ал-Аҳли" турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди.
Фикрлар