"Ганновер" ҳимоячиси Яннес Хорн коронавирус касаллигига чалинди.

Куни кеча, жамоанинг яна бир ҳимоячиси Тимо Хюберс касалликка дучор бўлгани маълум қилинганди.

Жамоанинг қолган аъзоларида коронавирус аломатлари учрамади. Клуб футболчилари, мураббийлари ва шифокорлари 14 кунлик уй карантинига олинди.

"Ганновер" сайтининг хабар беришича, Хорн ва Хюберснинг касаллиги ўзаро боғлиқ эмас.

Карантин туфайли жамоанинг чемпионат дорасидан ўрин олган "Динамо Дрезден" ва "Оснабрюк" клубларига қарши ўйинлари қолдирилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)