Гарайни Италияда кутишмоқда

"Интер" ва "Рома" клублари аргентиналик ҳимоячи Эсекьель Гарайни ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Super Deporte нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, 33 ёшли футболчининг “Валенсия” билан шартномаси ўз якунига етган ва у айни дамда эркин агент ҳисобланади.

Бундан аввалроқ эса Гарайга "Атлетико" ва "Бенфика" ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Гарай фаолияти давомида "Ньюэллз Олд Бойз", "Расинг", "Реал", "Бенфика" ва "Зенит" клубларида ўйнаган. Аргентина терма жамоаси сафида эса 32 та учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!