Гарет Бэйл жароҳат олди

Marca нашри хабарига кўра, "Реал"нинг уэльслик вингери Гарет Бэйл "Унионистас"га қарши Испания Кубоги жавоб ўйинида тўпиғидан жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи кеча оқшом бўлиб ўтган ўйиннинг 53-дақиқасида заҳирага олинди, унинг ўрнига Брахим Диас баҳсни якунлаб қўйган эди.

"Қаймоқрангликлар" устози Зиндин Зидан эса футболчининг жиддий жароҳати йўқлигини таъкидлаб ўтган эди. Бироқ бугун уэльслик тиббий кўрикдан ўтиши керак, дейилади манба хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!