Гари Невилл: "Манчестер Юнайтед" АПЛда ҳукмронлик қилмоқда
"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Гари Невилл Манчестер клубининг Англия чемпионати рестартидан кейинги ўйинларига баҳо берди.
Уле-Гуннар Сульшер шогирдлари мавсум давом эттирилганидан сўнг олти ўйин ўтказиб, беш ғалаба ва бир дуранг қайд этди.
"МЮ сўнгги баҳсларда юқори даражада ўйин намойиш этмоқда. Улар олдин қийинчилик билан мағлуб этган рақибларини осонлик билан таслим қилмоқда.
Улар "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" каби савияга чиқишга ҳали вақтли, бироқ улар жисмоний ҳолатини тиклаб олди. Айни вақтда МЮ АПЛда ҳукмронлик қилмоқда", - дейди Невилл.
Англия чемпионати 34-туридан сўнг Сульшер жамоаси 58 очко билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Улар кейинги турда ўз майдонида "Саутгемптон"ни қабул қилади.
Фикрлар