Ғаройиб рекорд
“Бавария” Бундеслиганинг сўнгги учрашувидагина чемпионлик унвонини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Бу галги чемпионлик жамоа юлдузи Томас Мюллер номини футбол тарихига муҳрлади.
Squawka портали мутахассислари таъкидлашича, Мюллер 12-маротаба Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди ва бу натижага эришган Германиядаги ягона футболчига айланди.
Томас Мюллернинг жамоадоши Кингсли Команнинг кўрсаткичлари ҳам мухлису мутахассислар эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда.
Франциялик футболчи профессионал фаолиятини бошлаганидан бери ҳар йили чемпион бўлади. У қаторасига ўнинчи маротаба чемпионат олтин медалини қўлга киритмоқда.
Фикрлар