Гаттузо афсусда!

"Наполи" устози Женнаро Гаттузо Европа лигасининг 5-турида АЗга (1:1) қарши кечган учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

"Биз учрашув натижасини ўз фойдамизга ҳал этишимиз мумкин эди, аммо буни уддалай олмадик ва якунда омадимиз келиб, ҳеч бўлмаса бир очко олдик. Беллашувда кўплаб хатоларга йўл қўйдик, тўп назоратини ҳам рақибга топшириб қўйдик. Ҳар икки жамоада ҳам имкониятлар юзага келди, ютқазиб қўйишимиз ҳам ҳеч гап эмас эди.

Энди барчаси сўнгги турда ҳал бўлади. Афсуски, шундай бўлмоқда. Биз плей-офф масаласини бугуноқ ҳал қилишимиз мумкин эди, бунга яқин келгандик, аммо якун ундай бўлмади," - деди Гаттузо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!