Гаттузо АПЛ клубида иш бошлаши мумкин

"Эвертон" раҳбарияти италиялик мутахассис Женнаро Гаттузони бош мураббийликка таклиф қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Журналист-инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, “ирисчилар” аллақачон 44 ёшли мутахассиснинг агенти Хорхе Мендес билан алоқага чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" кеча Рафаэль Бенитесни бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарган эди. Ҳозирда Мерсисайд клуби унинг ўрнига мураббий қидирмоқда.

Гаттузо тайинланганидан уч ҳафта ўтиб "Фиорентина"ни тарк этган ва июнь ойидан буён ишсиз ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!