Гаттузо: "Барселона" бизга деярли муаммо туғдирмади

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида "Наполи" ва "Барселона" (1:1) ўзаро дуранг ўйнашди. Учрашувдан кейин, мезбонлар устози ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз бир қатор қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишимиз мумкин эди, аммо жамоа қилиши керак бўлган вазифани бажара олди. Биз рақибимизга вазиятлар яратиш учун деярли имкон бермадик.

Мен тўп назоратини қўлга олмаганимиздан бироз ҳайрон бўлдим, аммо жуда кўп ишлаганизда бироз чарчоқ сезилади. "Барселона"га қарши хатосиз ўйнаш қийин.

Албатта, кейинги босқичга чиқишимиз учун имкониятимиз бор, барчаси жавоб учрашувида ҳал бўлади.

Уларда Бускетс ва Видаль ўйнай олмаслигини биламиз.

У ерга бориш ва кейинги босқич учун курашиш бизнинг бурчимиздир. "Наполи"да кучли футболчилар кўп, "Барса"да эса ундан ҳам кўпроқ нарса бор, аммо биз бор кучимиз билан ўйнасак, имкониятимиз бўлади.

Ўйлашимча, улар бугун бизни хавотирга солиб қўя олишмади, бор-йўғи бир маротаба қийинчилик аниқ зарба беришди. Улар бутун ўйин давомида дарвозамизга яқин ўйнашди, аммо зарба бера олишмади. Биз йўл қўйган ягона хатойимиз эвазига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик.

Улар бизга ҳеч қандай муаммо туғдира олишмади, биз буни сезмадик ҳам! Агарда тўғри ҳимояланса, "Барселона" қўлидан келган барча ишни қилишга уринади ва бу ҳам ҳеч нарсани англатмайди. Тўғри Мессининг ёриб кириши муаммо бўлиши мумкин ва айнан ҳимоядаги айрим режаларимизда нимадур етишмаяпти," - деди Гаттузо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AMUDARYO MANG'IT
26/02/2020 13:40
Javob uyinidan kiyin fikring o'zgarib qoladi xali Gattuzo