Гаттузо Ибрагимовичнинг
Ads

Италиянинг "Милан" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Лос-Анжелес Гэлакси" форварди Златан Ибрагимовични “россонерилар” сафига кўчиб ўтиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Биринчи навбатда биз ўзимизда мавжуд нарсалар ҳақида ўйлашимиз керак. Бошқа футболчилар ҳақида ўйлаш эса мантиққа тўғри келмайди. Биз авваламбор жамоа ўзининг бор имкониятларини ишга солиши ва энг яхши ўйинини намойиш этишига эришишимиз лозим. Трансферлар даврида нима бўлишини эса кўрамиз”, - дейди Гаттузо.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор хориж нашрлари 37 ёшли швециялик футбол юлдузининг январда “Милан”га келиб қўшилиши ва у ерда йилига 2,2 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ибрагимович бундан аввал ҳам “россонерилар” сафида тўп сурган. У 2010-2012 йилларда “Милан” сафида жами 85та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 56та гол ҳамда 24та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.