Гаттузо "Наполи" раҳбариятидан собиқ шогирдини жамоага олиб келишни сўрамоқда

"Наполи" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо жамоа раҳбариятига трансфер масаласида мурожат қилди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда Гаттузо ўз жамоасида "Милан"даги собиқ шогирди Рикардо Родригесни кўрмоқчи.

Айтиш керакки, 27 ёшли швейцариялик ҳимоячи учун шунингдек "Фенербахче" ҳам жиддий кураш олиб бормоқда. Шу боис Гаттузо неаполликлар раҳбариятидан ушбу трансферни тезроқ амалга оширишни сўраган.

Маълумот учун, Родригеч “Милан” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум “россонерилар” сафида 5 та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!