Гаттузо президент билан гаплашмоқчи

“Наполи” бош мураббийи Женнаро Гаттузо жамоа билан янги шартнома имзолашга яқин турибди.

Il Mattino нашри тарқатган хабарга кўра, томонлар 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномани имзолашга келишиб олган. Гаттузо бундан олдин клуб президенти Аурелио де Лаурентис билан яна бир бор учрашиб, “Наполи”нинг келажакдаги режалари ва мақсадлари ҳақида гаплашиб олмоқчи.

Женнаро Гаттузо “Наполи”ни 2019 йилнинг декабридан буён бошқариб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жамоа унинг бошқарувида жами 50 та ўйинда 29 та ғалаба, 7 та дуранг ва 14 та мағлубият қайд этди. “Наполи” ҳозир А Серия мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!