Гаттузо тез орада А Серия грандларидан бирининг бош мураббийига айланиши мумкин

“Наполи” клуби раҳбарияти бош мураббий лавозимига “Милан”нинг собиқ устози Женнаро Гаттузони таклиф қилмоқчи.

Sport Mediaset нашри тарқатган хабарга кўра неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис 41 ёшли италиялик мутахассиснинг профессионаллиги ва жиддийлигини юқори баҳолайди.

Таъкидлаш керакки, Гаттузо "Наполи"ни ноябрь ойи охирларига бориб ўз бошқарувига олиши мумкин. Гап шундаки, агар неаполликлар олдиндаги "Милан" ва "Ливерпул"га қарши баҳсларда муваффақиятга эриша олишмаса, Карло Анчелотти бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” айни дамда А Серияда 12 та турдан сўнг 7-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!