Гаттузога Ла Лиганинг машҳур жамоасидан таклиф бўлмоқда
Италиялик машҳур мутахассис Женнаро Гаттузо фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 44 ёшли мураббийга "Валенсия" жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Кўршапалаклар” Гаттузога “2+1” кўринишида шартнома таклиф қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гаттузонинг сўнгги иш жойи “Фиорентина” клуби бўлган эди. У ушбу жамоани 2021 йилнинг май ойида қабул қилиб олган ва орадан 1 ой ўтгач раҳбарият билан юзага келган келишмовчиликлар сабаб жамоани тарк этган.
"Валенсия" якунланган мавсум Ла Лигани 9-ўринда якунлади.
Фикрлар