Гаттузонинг "Наполи"да қолишини шахсан президент хоҳлаяпти

  • 7 апрель, 2020, 19:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Наполи" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан узоқ муддатли шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Tecno

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис Гаттузони айнан жамоага керак бўлган мураббий, деб ҳисоблайди.

Гаттузонинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган. Аммо, тез орада ушбу келишув узайтирилади.

Унинг бошқарувидаги “Наполи” айни дамда 26 турдан сўнг 39 очко билан А Серия жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!