Гави: "Барселона - орзулар клуби"

"Барселона" клуби 18 ёшли иқтидорчиси Гави Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.

Мен Испанияда биринчи лига чемпионлигини қўлга киритдим. "Барселона" - орзулар клуби. Умид қиламанки, жамоа билан яна кўплаб ғалабаларни нишонлайман", - дея хабар беради клуб телевидениеси ярим ҳимоячининг сўзларини.

Гави "Барселона" академиясини тамомлаган. Испнаиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та самарали узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!