Гави муваффақиятли операция қилинди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифалари хабар тарқатди. 

Футболчи учун жорий мавсум якунланди. Унинг жароҳатидан тикланишига 8-9 ой керак бўлади. Гави Испания терма жамоаси таркибида ЕВРО-2024 саралаш босқичи доирасидаги Грузияга қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олиб майдонни кўзда ёш билан тарк этганди. 

Маълумот учун, 19 ёшли ҳавбек ушбу мавсум барча турнирларни ҳисоблаганд 15 та беллашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голга ассистентлик қилди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию