Гави нима учун 6-рақамда ўйнай олмайди?

"Барселона" ҳали ҳам Гавини жамоа футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказмаган. Сентябрь ойида Каталония клуби испаниялик билан шартномани 2026 йилгача узайтирганини, янги келишув шартларига кўра, унинг маоши оширилишини эълон қилганди.

Декабрь ойида маълум бўлишича, "кўк-анорранглилар" маоши ошириб юборилгани учун Гавини асосий таркибга кирита олмаган. Шу сабаб у 6-рақамни олишни истаса-да, 30-рақамда ўйнайди.

"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, бу масала ҳалигача ҳал этилмаган. 18 ёшли ярим ҳимоячининг шартномаси ҳали Ла Лигада қайд этилмаган. Шу сабаб Гави янги маош олмайди ва жамоа асосий ўйинчисининг рақамини ололмайди.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик ярим ҳимоячи сўнги "эл-класико"нинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!