
Гавининг жароҳати қанчалик жиддий, қачон сафга қайтади?
Ла Лиганинг навбатдаги турида "Барселона" "Алавес" билан баҳс олиб бориб, кичик 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Мазкур беллашувнинг 14-дақиқасида каталонияликлар ярим ҳимоячиси Гави рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетиб, майдонга йиқилди. Ушбу вазиятдан сўнг испаниялик ҳавбек ўйинга қайтмоқчи эди, лекин докторлар ва мураббийларнинг кўрсатмасига кўра, захирага олинди.
Дастлабки текширувлардан сўнг футболчининг жароҳати жиддий эмаслиги тасдиқланди. Ҳаттоки, учрашувдан сўнг Паблога ўз уйида тикланиши учун рухсат берилган. Ушбу хабарни "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта ҳам тасдиқлади.
Жароҳат жиддий эмаслиги сабаб, ярим ҳимоячи "Валенсия"га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин.
Фикрлар