Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”

  • 25 Nov 19:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания чемпионатида пешқадамлик қилаётган “Барселона” 14-турни Виго шаҳрида “Сельта” қарши ўтказиб, ғалабани бой берди.

Tecno

Биринчи бўлиб бир жуфт гол урган каталонияликлар ўйин охирида икки дақиқа ичида иккита тўп ўтказиб юборди. Дастлабки голда Жюль Кунде хатога йўл қўйди.

Гави матбуот орқали франциялик жамоадошини танқид қилди.

- Биринчи ўтказиб юборган голимиз – ҳазилнинг ўзгинаси бўлди. Кунде тўпни тепиб юбориши керак эди. Футбол ўйнашни ўрганишимиз керак, - деди Гави жамоадошининг хатосига муносабат билдириб.

Бу ҳолат бош мураббий Ханс-Дитер Фликка ёқмади. Diario Sport нашрининг маълум қилишича, германиялик мутахассис ҳамон Жюль Кундега ишонч билдиришини ва уни жамоанинг энг масъулиятли ўйинчиларидан бири сифатида бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатишини таъкидлаган.

Comments

You must be logged in to commet!