Гендузи фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
"Марсель" вакили Маттео Гендузи фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Унга "Лацио" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "FootMercato" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, Италия клуби 15 миллион евролик таклиф билан чиққан, лекин французлар трансфер учун 22 миллион евро талаб қилмоқда. Агарда томонлар келишувга эришса, ярим ҳимоячи "Лацио" сафига кўчиб ўтишга тайёр.
Маълумот учун, Гендузи 2022 йилда "Арсенал"дан 11 миллион еврога тўлиқ сотиб олинган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилгача тузилган.
Фикрлар