Геннадий Орлов Шомуродовни мақтади ва
Ads

Россиялик машҳур шарҳловчи Геннадий Орлов "Ростов"нинг ўйинидан лол қолди ва "Ростов" клубини Россияда бўлиб ўтган жахон чемпионатида мазмунли ўйнаган Франция терма жамоасига қиёслади.

"Ростов" кучли. Мавсум бошиданоқ чиройли ўйинга эга бўлишмоқда.Жамоага Норманн келди. ажойиб ярим химоячи, майдонда жуда тез ишлайди. Устига-устак, Ионов ва Шомуродов каби футболчилар ҳам бор ва албатта, профессор Eрёменко.

"Ростов"нинг ўйини жуда тезкор ва хужумкор. Менга жамоа Франция терма жамоасини эслатиб юбормоқда. Сабаби, аниқ ва юқори тезликда футбол ўйнаш бу хақиқий тренд. Барча жамоалар шундай ўйнашлари лозим," - деди Орлов МАТЧ ПРЕМЬЕР телеканали эфирида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Пиржанов Есен
29/07/2019 08:06
Елдорга гап йок
Низомтой Эргашев
28/07/2019 23:33
Олга Шомуродов Узбда N1 хужумчи охиригача курашади урнак булсин колган хужумчиларгаям