Германия чемпионатида ҳали бунақаси бўлмаган!

"Бавария" Германия Бундеслигасининг 32-турида "Шальке"га қарши даҳшатли ўйин ўтказди. Жамоа аутсайдер дарвозасига жавобсиз олтита гол урди. "Бавария" жорий мавсумда бешинчи марта олти ёки ундан кўп гол урди. Германия чемпионати тарихида бундай ҳолат ҳали ҳеч қачон бўлмаган.

Ҳаммаси биринчи турда “Айнтрахт” устидан қозонилган ғалаба билан бошланди – 6:1, кейин учинчи турдаёқ “Боҳум” дарвозасига жавобсиз еттита гол киритилди. "Майнc" ўн иккинчи турда жиддийроқ қаршилик кўрсатди - 6:2. Ниҳоят, ўн тўртинчи турда “Вердер”ни мағлуб этишди – 6:1.

Маълумот учун, Мюнхен клуби айни пайтда Бундеслига турнир жадвалида 68 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!