Германия Жаҳон чемпионатлари тарихидаги янги рекордни ўрнатди
Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп гол урган жамоага айланди.
Бу натижа "ЖЧ-2026" гуруҳ босқичининг 1-турида Кюрасаога қарши баҳсда қайд этилди. Немислар рақибини 7:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу ғалабадан кейин Германиянинг Жаҳон чемпионатлари финал босқичларидаги голлари сони 239 тага етди. Шу тариқа, улар бу кўрсаткич бўйича Бразилия терма жамоасини (238 гол) ортда қолдирди.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. Турнир 19 июлга қадар давом этади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Фикрлар