Германия ЖЧ-2018ни бойкот қилмайди
Ads

Германия футбол иттифоқи жорий йилнинг ёзида Россия яшил майдонлари мезбонлигида ўтадиган мундиални бойкот қилишга қаршилигини билдирди. Бу ҳақда ташкилот раиси Райнхард Гриндель айтиб ўтди.

“Биз хеч нарсани ўзгартирмайдиган бойкотга қўшилмаймиз. Яқиндагина Жанубий Кореяда ўтказилган қишки олимпиада ўйинлари низоларни камайтириш ва инсонларни бирлаштириш мумкинлигини кўрсатдики”, - дейди Гриндель Bild нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Англия терма жамоаси ЖЧ-2018ни бойкот қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, ЖЧ-2018 баҳслари шу йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россия федерациясининг 11та шаҳридаги 12та стадионда ўтказилади.