Германия кубоги. "Бавария" ортидан "Боруссия" ҳам турнирни тарк этди
Германия кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Лейпциг" - "Боруссия" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйинда мезбонлар ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Вернер 22-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Орбан ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Лейпциг" ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Фикрлар