Германия кубоги. "РБ Лейпциг" сафарда "Нюрнберг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди

Бугун Германия кубогининг 1-босқичида “РБ Лейпциг” сафарда “Нюрнберг” меҳмони бўлди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонларга ғалаба келтирган голларга эса Амаду Хайдара (3'), Юссуф Поульсен (68') ва Хван Хи Чхан (90') муаллифлик қилди.

Шу тариқа “РБ Лейпциг” кубокдаги юришини давом эттирадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!