Германия терма жамоаси 80 йиллик антирекордини такрорлади
Ads

Бундан бироз аввал Жанубий Кореяга (2:0) мағлуб бўлган Германия терма жамоаси бундан 80 йил аввал қайд этилган антирекордни такрорлади.

Гап шундаки, “немис машинаси” 1938 йилдан буён илк бор мундиални дастлабки босқичдаёқ тарк этди. Шундан буён Германия бирон марта ҳам жаҳон чемпионатида бундай салбий натижани қайд этмаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда фақатгина Швецияни (2:1) мағлуб этган Йоахим Лёв шогирдлари қолган икки учрашувда Мексика (1:0) ва Жанубий Кореяга (2:0) ютқазиб, якунда сўнгги ўринда қолиб кетди.