Германия терма жамоаси бош мураббийи бўлиш учун асосий номзод маълум
Германия футбол ассоциацияси (DFB) Юлиан Нагельсманн билан музокараларни бошлади.
"Sport1.de" хабарига кўра, DFB "Бавария"нинг собиқ бош мураббийи билан алоқа ўрнатган. Турли вариантлар бўлишидан қатъи назар, Юлиан ҳамон "немис машинаси"ни бошқариш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
Қайд этилишича, мураббий Германияни бошқаришга қарши эмас. Сабаби,у ўз ватанида бўладиган "Евро-2024"да терма жамоани бошқариш имкониятига қизиқмоқда.
Фикрлар