Германия терма жамоаси ғалабани унутиб қўйдими?

Миллатлар лигаси доирасида Германия ва Швейцария терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Шу тариқа, ушбу мусобақа доирасида немислар кетма-кет олтинчи беллашувда ғалабага эришолмади.

Миллатлар лигасида Йоахим Лёв жамоаси Испания билан дуранг ўйнади (1:1). Бунгача эса яна 2 та дуранг ва 2 та мағлубият бўлган (Франция билан 0:0 ва 1:2, Голландия билан 2:2 ва 0:3).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)