Германия терма жамоаси спорт директори кутилмаганда лавозимини тарк этди

Германия терма жамоаси спорт директори Ханс-Дитер Флик ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Германия футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг хабр тарқатишича, мутахассиснинг терма жамоа билан ўртадаги шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланган аммо, Фликнинг ўзи ушбу келишувнинг муддатидан олдин тўхтатилишини истаган. Ҳозирга қадар ушбу қарорнинг айнан сабаблари ошкор қилинмаяпти.

Қайд этиш жоиз, 51 ёшли мутахассис ушбу лавозимни 2014 йил сентябрь ойида қабул қилиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!