Германия терма жамоасининг энг яхши футболчиси аниқланди
2020 йилда "немис машинаси"нинг энг яхши футболчиси ким бўлди?
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер мухлислар версиясига кўра, Германия терма жамоасининг 2020 йилдаги энг футболчиси, деб топилди.
34 ёшли дарвозабон 57,8% овоз олиб, Серж Гнабри ("Бавария", 15%) ва Матиас Гинтерни ("Боруссия" Менхенгладбах, 9,3 %) ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Нойер "Бавария" билан Бундеслига, Чемпионлар Лигаси, Германия Кубоги ва Суперкубоги ва Европа Суперкубогини ютган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар