Германияда янги юлдуз порлайди

Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси футболчиларни ўқув-машғулот йиғинига жалб этди. Бу гал Швейцарияда ташкил этилган машғулотларга 15 ёшли Юссуф Мукоко ҳам таклиф этилди.

Мукоко 12 ёшида “Боруссия U-17” таркибида дебют қилган ва бир марта дубль, икки бор хет-трикка эришиб мураббийлар эътиборини қозонган эди. Ўта катта истеъдод соҳиби, дея баҳоланаётган Мукоко 19 ёшгача бўлган футболчилар чемпионатида 20 та учрашувда 34 та гол урди.

“Боруссия” раҳбарлари Мукоко яқин келажакда жамоа етакчиси Жейдон Санчонинг ўрнини эгаллашини кутмоқда. Швейцарияга йиғинга янги футболчилардан Жуд Беллингэм ва Тома Мёнье ҳам жалб этилган.

Айни пайтда Германияда футболчи 17 ёшга тўлмагунча майдонга тушиши мумкин эмаслиги ҳақида қоида амалда. Дортмундликлар ўзидан катталар билан ўйинларда ҳам тинимсиз гол ураётган Мукоко учун истисно тариқасида рухсат олишга ҳаракат қилмоқда.

EfCzcGUXoAAL6Dp

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)