Германияга келган ҳужумчи ҳеч кимдан кам эмаслигини айтмоқда
Ads
 
 
"Вольфсбург" таркибига янги қўшилган ҳужумчи Пауль-Жорж Нтеп Мадиба Германия чемпионатида ўзини кўрсата олишига ишонмоқда. 24 ёшли футболчи ўзини "Боруссия" ва "Бавария" ҳужумчилари Усмон Дембеле ва Кингсли Команга тенглаштирди ва маҳорат бобида улардан қолишмаслигини таъкидлади.
 
 
- "Вольфсбург" мен учун Европа ва Германиядаги катта клуб, - деди Пауль-Жорж Нтеп Мадиба. - Бундеслигада ўзимни кўрсатишимга ишонаман.
 
Бундеслига вакили бу футболчини "Ренн" жамоасидан трансфер қилиб. 2021 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Камерунлик ҳужумчи Франция чемпионатида 15 та учрашувда рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилган.