Германиялик жаҳон чемпиони 32 ёшида фаолиятини якунлади
Германия терма жамоаси ҳамда “Боруссия” Дортмунд клуби собиқ ярим ҳимоячиси Кевин Гросскройц фаолиятини якунлади. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.
Айтиш керакки, Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Кевин эндигина 32 ёшда эди.
Гросскройц "Боруссия"дан ташқари, "Галатасарой", "Дармштадт" ва "Юрдинген" клубларида ҳам ўйнаган. У икки карра Германия чемпиони ва икки карра мамлакат Суперкубоги соҳиби ҳисобланади.
Фикрлар