Германиялик вирусолог: 2020 йил учун футбол мавсуми якунланди

Германиялик вирусолог Йонас Шмидт-Шанасит жорий йилда футбол бўйича барча мусобақаларини тўхтатиш керак деб ҳисобламоқда.

"Футбол учун мавсум кейинги йилдан бошланишига ишончим комил. Жорий мавсумни якунлаб қўйиш имконсиз.

Барчангиз Европа вирус сабаб қандай аҳволга тушганини кўриб турибсиз. Футбол эса ушбу вазиятни янада ёмонлашишига хизмат қилиши мумкин", - дейди мутаҳассис.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Европа миллий чемпионати баҳслари апрель ва май ойигача қолдирилишига қарор қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!