Асосий мазмунга ўтиш

Германиянинг Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз серияси давом этади

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Юлиан Нагельсманн шогирдлари "E" гуруҳида 6 очко билан биринчи ўринни эгаллаган эди.

Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Парагвайга мағлуб бўлиб (1:1, пенальтилар сериясида 3:4), мусобақани тарк этди.

Шу тариқа, немислар 2014 йилги чемпионликдан сўнг учинчи мундиал кетма-кет кутилган натижага эриша олмади. 2018 ва 2022 йилги Жаҳон чемпионатларида Германия гуруҳ босқичидан чиқа олмаган бўлса, 2026 йилги мундиалда гуруҳдан биринчи ўрин билан чиққанига қарамай, мусобақанинг янги форматида 1/16 финалдаёқ тўхтаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Юлиан Нагельсманн шогирдлари "E" гуруҳида 6 очко билан биринчи ўринни эгаллаган эди. Бироқ плей-оффнинг илк босқичида Парагвайга имкониятни бой бериб, мундиал билан хайрлашди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ