"Герта" - "Бавария": Матнли трансляция

Германия Бундеслигаси 20-туридан ўрин олган "Герта" - "Бавария" учрашуви бошланиш арафасида. Уни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Бавария" меҳмонда кичик ҳисобда ғалабага эришиб, очколари сонини 3тага кўпайтириб олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    "Герта" футболчиси Лукас Тузар қўл билан ўйнади. Фол қайд этилди.

  • 90+2'

    Сами Хедира қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Матеус Куньянинг кучли ва аниқ зарбаси ўнг устунга тегиб майдонни тарк этди.

  • 87'

    Ухх! Бирга-бир вазиятдан Неманья Радонич фойдалана олмади! Нойердан даҳшатли сейв!

  • 86'

    Хўш, "Бавария"да ўзгариш: гол муаллифи Кингсли Коман ўрнига Эрик Максим Шупо-Мотинг ўйинга қўшилди.

  • 84'

    Томас Мюллер жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди.

  • 82'

    "Герта"да навбатдаги ўзгариш: Доди Лукебакио ўрнига Мэттью Леки ўйинга қўшилди.

  • 82'

    "Герта"да ўзгариш: Аскасибар ўрнига Сами Хедира ўйинга қўшилди.

  • 81'

    Павар эҳтиёт бўлиши лозим. Унинг шундоғам сариқ карточкаси бор. У яна қўполлик намойиш этди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 80'

    Энди эса Лукебакио офсайдда.

  • 79'

    Левандовскида ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

  • 78'

    Дуглас Коста яна бир бор бурчак тўпини ижро этади.

  • 77'

    Дуглас Коста бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар уни яна бурчакка чиқариб юборишди.

  • 77'

    Роберт Левандовски тўпни қанотда қабул қилиб олди ва бироз юриб дарвозага зарба берди! Бироқ дарвозабон таблодаги ҳисоб ўзгаришига йўл қўймади!

  • 76'

    Левандовски жуда қўпол ўйнаб юборди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 74'

    "Бавария"да 2 ўзгариш: Серж Гнабри ҳамда Лерой Сане ўрнига Дуглас коста ва Корентин Толиссо ўйинга қўшилади.

  • 72'

    Матеус Кунья бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 69'

    Гендузининг зарбасини Нойер моҳирлик билан қайтарди!

  • 67'

    Радоньич яна бир бор офсайдда қолиб кетди.

  • 66'

    Кингсли Коман яна бир бор хавфли вазият юзага келтирди, ҳимоячилар яна фаол.

  • 65'

    Радоньич урган гол офсайд сабабли ҳисобга олинмади!

  • 64'

    Берлинликларда яна бир ўзгариш: Пёнтек ўрнига Радоньич ўйинга қўшилди.

  • 63'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 62'

    Киммих қанотдан тўпни жарима майдони ичига ажойиб кросси билан етказиб берди, бироқ ҳимоячилар бу вазиятда яхши ўйнашди.

  • 60'

    Лерой Сане қўпол фоли эвазига оғзаки огоҳлантирилди.

  • 58'

    "Бавария" тўпни яхши назорат қилмоқда. Қисқа паслар билан ўйин олиб бориляпти.

  • 55'

    "Герта"да ўзгариш: Флориан Дарида ўрнига Матео Гендузи ўйинга қўшилди.

  • 54'

    Мюллер тўпни ажойиб тарзда ичкарига етказиб берди, ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

  • 52'

    Меҳмонлар футболчиси оддий вазиятда тўпни олдириб қўйди, класс билиниб қолди.

  • 51'

    Лерой Сане офсайдда қолиб кетди.

  • 49'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар ишончли ўйнади.

  • 49'

    "Бавария" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Дарвозабон тўпга биринчи чиқиб келди.

  • 48'

    Гнабри жарима майдончаси ичида тўпни қийинчилик билан қабул қилиб олди ва бир амаллаб зарба берди, дарвозабон кучли зарбани қийинчилик билан қайтарди!

  • 47'

    Кунья бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Хавфли вазият юзага келмади.

  • 47'

    Доди Лукебакионинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

  • 46'

    "Герта" таймни ўзгариш билан бошлаб олди. Торунарига ўрнига Альдерете ўйинга қўшилди.

  • 46'

    2-бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+4'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+3'

    Коман тўпни ичкарига узатди, Саненинг кучли зарбаси дарвозадан бироз юқорилаб кетди.

  • 45+2'

    "Герта" аъзоларидан бири майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Унинг жароҳати жиддий шекилли.

  • 45+1'

    Левандовски иккинчи қаватда ҳаммадан яхши ҳаракат қилди, бироқ унинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 42'

    Пёнтекнинг ажойиб узатмасидан сўнг дарвозага зарба берувчи биронта футболчи топилмади. "Бавария" тўп билан.

  • 41'

    Меҳмонлар аъзоси Владимир Дарида ҳакам билан урушиб кетгани боис сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 39'

    Лукебакиода офсайд қайд этилди.

  • 38'

    Кингсли Коман жарима майдончаси ичига тўпни ажойиб тарзда етказди, Роберт Левандовскининг зарбасидан сўнг эса тўп бироз юқорилаб кетди.

  • 37'

    Улар жиддий жароҳат олишмаган. Иккаласи ҳам ўйинни давом эттира олади. Ўйинга қайтамиз.

  • 36'

    Коман ҳам худди шундай ҳолатда. Футбочилар қаттиқ тўқнашиб кетишди чоғи...

  • 35'

    Матеус Кунья тўқнашув туфайли шикастланди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 33'

    "Герта" аъзоси Петер Пекарик узун пас амалга оширди, бироқ мезбонлардан бири тўпни эгаллаб олди.

  • 31'

    Бенжамин Павар қўпол фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 30'

    "Бавария" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 29'

    "Герта" футболчиси Сантьяго Аскасибар қўпол ўйин намойиш этди.

  • 27'

    Зюле кўринишидан жиддий жароҳат олмаганга ўхшайди. У майдонга қайтди. Ўйин давом этади.

  • 26'

    Никлас Зюле рақиби билан тўқнашув натижасида жиддий шикастланди. У майдондан ташқарига олиб чиқилди ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 25'

    Бурчак тўпи. Киммих уни ижро этади.

  • 23'

    Матеус Кунья жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйнади.

  • 21'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" ҳисобни очмоқда! Команнинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб дарвоза тўридан жой олди! 0-1!

  • 20'

    Киммих ҳам қўпол ўйнади. Рақиби билан тўқнашиб кетди, ҳакам фолни Киммихнинг номига ёзди.

  • 19'

    Гнабри қўпол ўйин намойиш этди ва ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 18'

    Киммих тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

  • 17'

    Хавфли вазият! Паварнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини ҳимоячилар эгаллаб олишга ҳаракат қилишди, бироқ тўп бурчакка чиқиб кетди.

  • 15'

    "Герта" футболчилари бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, Матеус Куньянинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 14'

    Мюнхенликлар бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади. "Герта" қарши ҳужумда.

  • 14'

    Лайнсмен байроғини қўтарди. Мюллер офсайдда қолиб кетди.

  • 13'

    Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади.

  • 12'

    Уххх!!! Левандовски пенальтидан унумли фойдалана олмади! Дарвозабон тўп йўналишини топиб, уни бурчакка чиқариб юборди!

  • 11'

    Пенальти! Бош ҳакам "Герта" дарвозасига пенальти белгилади. "Бавария"да гол уриш учун ажойиб имконият юзага келди!

  • 10'

    Кингсли Команга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилди. Коман йиқилиб тушди. Ҳакам буни қўрди!

  • 9'

    Жошуа Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Хавфли вазият юзага келиши мумкин.

  • 7'

    Владимир Дарида ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Офсайд.

  • 5'

    Лерой Сане қулай позициядан туриб дарвоза марказига зарба берди, дарвозабон ажойиб сейви билан хавфни бартараф этди.

  • 4'

    Люка Эрнандес тўпга қўпол тарзда чиқиб келди ва рақибини йиқитиб юборди. Бош ҳакам фол қайд этди.

  • 3'

    Давиде Лукебакионинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасини Нойер чиройли тарзда қайтарди! Браво!

  • 2'

    Саненинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 1'

    Учрашув бошланди! "Бавария" футболчилари тўпни ўйинга киритиб берди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 20-ўрин олган "Герта" - "Бавария" учрашувини сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боринг. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!