Гэтжи Ҳабибни енга оладими? Порье жавоб берди

  • 13 октябрь, 2020, 17:19
  • 0
  • MMA

Америкалик аралаш қоидалар жангчиси Дастин Порье 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ҳабиб - Гэтжи жанги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Гэтжи жангни октагон марказида ўтказиш имконини топа билса, бу унинг ютуғи. Жастин тик ҳолатда яхшироқ жанг ўтказади. Унинг зарбалари ҳақида ҳаммамиз биламиз: ҳар қандай блок уларга дош бера олмаслиги мумкин.

Барчаси режаларни қандай амалга ошириш билан боғлиқ. Ҳабиб уни сетка ёнига олиб бора олса, барчаси ўзгариб кетиши аниқ. Шунинг учун, Гэтжи октагон марказида қолишга ҳаракат қилиши зарур", - деди Порье. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!