Гетжи: "UFC 249" да енгил вазннинг энг хавфли икки вакили жанг олиб боради

  • 6 май, 2020, 20:44
  • 0
  • MMA

"Вақтинчалик чемпионлик камари менга дунёнинг иккинчи рақамли жангчиси бўлишимни англатади. Хабиб ҳозир жанг қила олмайди. Шундай экан, дам олиш кунлари дунёнинг енгил вазн тоифасидаги икки хавфли жангчиси кураш олиб боради. Ғолиб Хабибга қарши асосий даъвогарга айланади. 

Мен бу жангни шунчаки навбатдаги баҳс сифатида кўрмаяпман. Биз Тони билан Америка шарафини Хабибга қарши ҳимоя қилиш учун октагонга чиқамиз", - дейди Жастин. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг Тошкент вақти билан 10 май соат 5:00 да бошланади. "Узрепорт ТВ" телеканали эса тарихда илк бор Ўзбекистонда UFC трансляцисини амалга оширади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!