GFC 23 турнирида октагонга кўтарилган Ҳасан Бозоров жанги биринчи раунднинг ўзида якунланди
Айни вақтда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида GFC 23 турнири бўлиб ўтмоқда. Хабар берганимиздек ушбу турнирда ўзбекистонлик ММА усталари 57 кг вазн тоифасида Баҳодир Боқиев ҳамда 77 кгда Ҳасан Бозоровлар октагонга кўтарилиши керак эди. Турнирнинг илк жангида октагонга кўтарилган юртдошимиз Ҳасан Бозоров афсуски, қозоғистонлик Руслан Безиевга имкониятни бой бериб қўйди. Жанг бир раунд давом этди ва мезбонлар вакили бўғиш услуби билан жангда ғалабага эришди. Бироздан сўнг, Баҳодир Боқиев ҳам ўз жангини ўтказади.
Фикрлар