GFC 23 турнирида ўзбекистонлик ММА усталари октагонга кўтарилади
25 декабрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида GFC 23 турнири бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу турнирда ўзбекистонлик ММА усталари ҳам иштирок этади. Ўзбекистон ММА терма жамоаси бош мураббийи Суннат Ильясовнинг сайтимизга маълум қилишича ушбу жанг кечасида 57 кг вазн тоифасида Баҳодир Боқиев ҳамда 77 кгда Ҳасан Бозоровлар октагонга кўтарилишади.
Фикрлар