"Ғиждувон" мураббийи "Турон"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Турон" - "Ғиждувон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов матбуот анжуманида иштирок этди.
Бугунги ўйин ҳақида
- Бугун қизиқарли ва чиройли ўйин гувоҳига айландик. "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз йигитлари яхши ўйин намойиш этишди. Афсус, юзага келган имкониятлардан фойдалана олмадик. Асосий мақсадимиз - қарши ҳужумда гол киритиш эди. Хатолар устида ишлаймиз.
- Легионер футболчи Эстеван Оспинанинг алмаштирилишига сабаб нима?
- Оспина ҳозир тўлиқ тайёр эмас. Шу сабабдан уни бир бўлим давомида ўйнатиб жисмоний имкониятларини ошириб бормоқдамиз.
"Турон" матбуот хизмати
Фикрлар