Гилберт Бёрнс ҳамда Ҳамзат Чимаев ўртасидаги тўқнашувда ким ғалаба қозонади?

  • 4 апрель, 2022, 13:05
  • 0
  • MMA
10 апрель тонгида ММА ихлосмандларининг катта қизиқишига сабаб бўлаётган "UFC 273" турнири старт олади. Маълумки, кард ажойиб кўриниш олган.  Улар орасида асосий кард жанглари сарасига кирувчи  ярим  оғир  вазн (77,1 кг) тоифаси вакиллари Гилберт  Бёрнс ҳамда Ҳамзат Чимаевлар тўқнашуви ҳам бутун ММА оламини қизиқишига  сабаб бўлмоқда.Чунки Ҳамзат ҳали бундай жиддий рақибга дуч келмаган ва бу у учун хақиқий синов!
Биз эса анъанага мувофиқ, ўзбек яккакураш олами вакилларининг ушбу жанг борасидаги фикрларига қизиқдик.
 
Нозимжон Тўйчиев - Ўзбекистон ММА ассоциацияси, Андижон вилояти мутасадддиси
 
- Бу жанг муддатидан аввал ўз якунига етади, деб ўйлайман. Чунки Ҳамзат Чимаевнинг имконияти жуда юқори ва узоғи билан 2-раундда ғалабага эришади. 
Nozim
 
Жаҳонгир Қорабоев- мураббий
 
- Бу қарама-қаршиликда яққол фаворит Чимаев, деб ўйлайман.  Унда ММА жангчисига хос бўлган барча хислатлар бор.  Рақибига нисбатан кучли жиҳатлари кўп.  Жанг тўлиқ давом этади, деган фикрдан йироқман ва Чимаев ҳар доимгидек узоғи билан 2-раундда ғалабани нақд қилади. 
Jahongir
 
Тимур Муҳаммеджонов- мураббий, рефери
 
- Тўғриси, Чимаевга мухлислик қиламан. Бироқ, Бёрнс ҳам оддий жангчи эмас. У Чимаевга жиддий қаршилик кўрсата олади. Аммо, барибир Чимаев нафақат бу жангда балки, ушбу дивизионнинг хақиқий етакчиларидан бири, деб ўйлайман. У Ҳабиб Нурмагомедов каби чемпион бўла олади. 
Timur
 
Бекзод Жиянов-мураббий
 
- Биз Ҳамзатга ҳар қандай рақиб дуч келса ҳам мухлислик қиламиз. Бу жангда ҳам Чимаев қийинчиликсиз ғалаба қозонади. Бу жангчи ноёб иқтидор эгаси ва у ҳар қандай рақибга қарши муваффақиятли жанг қила олади. 
Bekzod
 
Дилшод Ниёзов- мураббий, менежер
 
- Ҳамзат Чимаевни ғалаба қозонишига шубҳа қилмаяпман. Чунки у ўзига яраша кучга эга, кураши ақлбовар қилмас даражада кучли ва у бу жангда ҳам муддатидан аввал ғалаба қозонади, деган фикрдаман. Яна ким билади, дейсиз, барчаси Аллоҳдан!
Dilshod
 
Дилшод Мирзаев- мураббий
 
- Бу жанг жуда қизиқарли бўлиши аниқ.  Чунки Бёрнс собиқ даъвогар,  чемпионлик жангида ҳам иштирок этган. Тажрибаси ҳам юқори.  Аммо, Чимаев бу ҳақиқий кашфиёт! Унинг салоҳияти юқори ва у бу тўқнашувда етакчи.  Ўйлайманки,  Чимаев муддатидан аввал ғалаба қозонади.   
Dilshod Mirzayev
 
Қобилбек Тўлабоев - муайтайчи
 
- Бу жангда Ҳамзат Чимаев қийинчиликсиз ғалаба қозонади.  Чунки уни рақибига нисбатан кучли жиҳатлари кўп. Кураши билан Бёрнсга имкон қолдирмайди. Тўғри,  Бёрнс ҳам кучли жангчи.  Лекин Чимаевни мағлуб эта оладиган даражада эмас.  Имкониятларни 70/30 деган бўлардим.
Qobilbek

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!