Гимараэш «Арсенал» билан шартнома бўйича келишувга эришди
«Ньюкасл» ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Гимараэш Лондоннинг «Арсенал» клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Бразилиянинг Globo нашри маълумотига кўра, 28 ёшли футболчи аллақачон «сороклар» бош мураббийи Эдди Хауни жамоани тарк этиш ниятидан хабардор қилган. Гимарайнс ўзини катта совринлар учун мунтазам кураша оладиган жамоада синаб кўришни истамоқда.
Аввалроқ «Арсенал» Бруну Гимарайнс учун 55 миллион фунтлик таклиф билан чиққани, аммо у рад этилгани маълум қилинган эди. Шундан сўнг лондонликлар 60 миллион фунт миқдорида янги таклиф юборишди. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълумотича, ҳозирда «Арсенал» бразилиялик футболчи бўйича учинчи таклифни ҳам тайёрламоқда.
«Ньюкасл» раҳбарияти ўз етакчисини умумий ҳисобда 90 миллион фунтга баҳоламоқда. Бу суммага асосий тўлов билан бирга турли бонуслар ҳам киради.
Бруну Гимарайнс 2022 йилдан буён «Ньюкасл» шарафини ҳимоя қилмоқда. У қисқа вақт ичида жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланди ва мухлислар меҳрини қозонди. Унинг иштирокида «Ньюкасл» икки марта Чемпионлар Лигасига йўл олди, шунингдек, Гимарайнс жамоа сардори сифатида Англия лига кубогини қўлга киритди.

Фикрлар