Гимнастика. Лицензиатларимиз Жаҳон кубогининг якуний босқичида иштирок этади
21-23 июнь кунлари Италиянинг Милан шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, бу жорий мавсумнинг сўнгги босқичи ҳисобланиб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари олдидан спортчиларнинг тайёргарлигини яна бир карра синовдан ўтказиш имкониятини тақдим этади.
ЎЗбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу турнирда яккалик баҳсларида Тахмина Икромова ҳамда Анастасия Сарансева, гуруҳ машқи дастурида Мумтоза Исъҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Аталянс, Амалия Мамедова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Мусобақа якунига етгач, жамоа Мисрга йўл олади ва у ерда ҳам яна бир стартда иштирок этади.
Фикрлар